Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Бош прокуратура хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 28 август куни Riviera КСМнинг метал билан ёпилган том қисми кулаб тушган. Натижада қурилиш-таъмирлаш ишларини бажараётган 4 нафар ишчилар вафот этган, 2 нафар ишчилар эса шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса тафсилотлари ҳамда аниқ сабаблари аниқлангунига қадар қурилиш ишлари тўхтатилган.