• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 31 июля 2019

Миллий гвардия ходимлари дорихонани ўмармоқчи бўлган жиноятчини қўлга олдилар

Дорихонага ўғриликка тушган номаълум шахс ташвиш сигнали ёрдамида қўлга олинди.

1860
0
milliygvardiya.uz

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг Матбуот хизмати хабар қилишича, жорий йилнинг 28 июль куни тунги соат 01:30 да Чилонзор тумани 16-мавзеда жойлашган МЧЖ “NIKA FARM SERVIS” дорихонасидан Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси Мониторинг марказига “ташвиш” хабари келиб тушган.

Дорихонанинг кириш эшиги қулфини бузиб, ўғрилик мақсадида кирган ва воқеа жойидан яширинишга ҳаракат қилган номаълум шахс тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ томонидан қўлга олиниб, тумандаги 5 сонли ИИБга топширилган.

Дастлабки суриштирув ишлари натижасида ушбу номаълум шахс 1991 йилда Сирдарё вилоятида туғилган М.Х. эканлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан тумандаги Ички ишлар идораси ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

1860
0