• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 31 июля 2019

Гиёҳванд моддасини 20 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлган фуқаролар ушланди

Икки нафар фуқаро деярли 1,5 килограмм гиёҳванд моддасини 20 минг долларга сотаётганларида қўлга олинган.

1718
0
Иллюстрация

29 июль куни Самарқанд вилоят ИИО ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 29 ёшли А.Н. ва 25 ёшли Д.Н.лар қўлга олинган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Фуқаролар “Жартепа” МФЙ ҳудудида 1 кг. 445,85 гр. “опий” гиёҳвандлик моддасини 20 000 АҚШ долларига сотмоқчи бўлишган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1718
0