• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 23 июля 2019

Тадбиркор дўконни бузмоқчи бўлган ҳоким ўринбосарини ёқиб юборди — видео

Қашқадарёда тадбиркор кредитга қурилган икки қаватли дўкон ва цехни бузмоқчи бўлган ҳоким ўринбосарига ёқилғи сепиб, уни ёқиб юборган. 56 ёшли дўкон эгасига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

3719
0
Кадр

Ҳодиса 20 июль куни Яккабоғ қишлоғида “Обод қишлоқ” дастури лойиҳасига тушган ҳудудда содир бўлган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабарига кўра, Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари 43 ёшли Мансур Тўймаевга «Ҳисор Сарлочин» МЧЖга тегишли савдо дўконларини бузиш ишларини ташкиллаштираётган вақтда 56 ёшли дўкон эгаси Б.И. томонидан ёқилғи сепиб юборилган.

Оқибатда, ҳоким ўринбосари танасининг 35−40 фоизи куйиб, шифохонага ётқизилган. Дўкон эгасига нисбатан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

3719
0