• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 22 июля 2019

Болани ҳаётга қайтарган шифокор кўкрак нишони билан тақдирланди

Соғлиқни сақлаш вазири клиник ўлим ҳолатидаги болани қутқарган Сергей Тобиасни мукофотлади.

2791
0
Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов томонидан икки ёшли болани қутқарган 41 ёшли шифокор Сергей Владимирович Тобиас “Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Вазир халқимиз саломатлигини асрашда тиббиёт ходимларининг ўрни ниҳоятда муҳимлигини эътироф этган ҳолда, бунда тажрибали ҳамда ўз вазифасига масъулиятли соҳа фидойиларининг хизмати катта эканини таъкидлаган.

"Фарзандимни қутқариб қолган шифокордан жудаям миннатдорман. Ота сифатида шифокорнинг бу фидойилигини ҳеч нарсага қиёслай олмайман. Бу ҳолат мен учун ҳақиқий қаҳрамонлик. Ушбу жараёнда битта шифокор тимсолида минглаб шифокорларимизнинг эзгуликка бой фаолиятининг масъулиятини, шарафини янада чуқурроқ ҳис этдим", – деган 2 ёшли Умар Нуриллаевнинг отаси Дилшод Раззоқов.

2791
0