• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 июня 2019

Лизинг асосида автомобиль расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

Бухорода 120 нафар фуқарога лизинг асосида автомобиль расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, алдов йўли билан уларнинг пулларини қўлга киритган бир гуруҳ шахслар ушланди.

4172
0
UzNews.uz

Бухоро вилоятида фирибгарлик ҳолати билан уч нафар эркак қўлга олинди, дейилади Бухоро вилояти ИИББнинг хабарида.

Фуқаролар 33 ёшли А.Ш., 31 ёшли И.Д. ва 41 ёшли С.И. келишган ҳолда Бухоро вилоятида “UZ AVTO….” МЧЖ ташкил қилишган. Улар фаолияти давомида  Шофиркон, Жондор, Когон ва Бухоро филиалларига лизинг асосида автомашина олиш учун келган 120 нафар фуқароларга “GM Uzbekistan” автомобиль заводида ишлаб чиқарилган енгил автомашиналарни лизинг шартномаси асосида сотишга ваъда беришган.

Фирибгарлар фуқароларга сохта лизинг шартномаларининг бир нусхасини ва қалбакилаштирилган ҳужжатларни тақдим қилиб, пулларни ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборишган.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-4-қисми, 228-моддаси 2-3-қисмлари билан қўшимча айб эълон қилинган ҳамда қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давомида уларнинг ҳатти-ҳаракатларида солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш (ЖКнинг 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисми), сохта тадбиркорлик (ЖКнинг 179-модда, 243-модда, 192-11-моддалари) каби жиноятлар аломатлари аниқланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

4172
0