• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 3 июня 2019

Автомобиль ғилдираги ёрилиб кетиши оқибатида икки йўловчи ҳалок бўлди

Ғилдираги ёрилиб кетган «Nexia» автомобили юк автомашинаси билан тўқнашув содир этди. ЙТҲ натижасида икки нафар йўловчи вафот этган.

2808
0
UzNews.uz

1 июнь куни Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида йўловчилар ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди, дейилади ИИВ хабарида.

28 ёшли Д.Т. «Nexia» русумли автомашинани ҳайдаб кетаётган вақтида автомашинанинг орқа томон ғилдираги ёрилиб кетган ва бошқарувни эплай олмай юк автомашинасига урилган.

Автомобилда йўловчилар У.Ф. ва Б.М.лар бўлишган. У.Ф. воқеа жойида вафот этган.

Ҳайдовчи Д.Т. ва яна бир йўловчи Б.М. тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай Б.М. касалхонада вафот этган.

2808
0