• 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 апреля 2019

МИБ хориж компаниясига 334 млн. сўм ундириб берди

Тошкент шаҳар иқтисодий судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор “DONGSAN” масъулияти чекланган жамиятидан нақд пул ундириб берилди.

2854
0
УзА

Ундирувчи “GST KOREA CO LTD” компанияси фойдасига 62,427,28 доллар, 4,100,000 сўм давлат божи ва 7,200 сўм почта харажати ундириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани бўлими иш юритувига келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида, бўлим давлат ижрочилари томонидан қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида тегишли идораларга сўровномалар юборилган ва ҳисоб рақамига банд солинган.

Қарздор “DONGSAN” масъулияти чекланган жамиятининг юридик манзилига чиқилиб, МЧЖга тегишли 1 дона тугалланмаган биноси хатланган.

ЎзА нинг хабар беришича, қарздордан жорий йилнинг 19 март куни 334.000.000 сўм нақд пул маблағи ундирилиб, пул маблағи конвертация қилинди ва “GST KOREA CO LTD” компанияси ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

2854
0