• 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 апреля 2019

Тошкентда арзон уй-жойлар бўйича норозилик юзага келди

Тошкент шаҳар Сергели туманида уй-жойларнинг нархи асоссиз оширилгани юзасидан норозилик пайдо бўлди.

5930
0
sayyod.com

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган норозиликлар юзасидан баёнот берди.

Сергели туманида қурилаётган арзон уй-жойлар бўйича билдирилаётган эътирозлар юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимияти қуйидагиларни маълум қилди.

Ушбу эътирозларнинг асосий қисми уй-жойларнинг нархи ошгани билан боғлиқ. Тошкент шаҳар ҳокимияти вазиятни ўз назоратига олган.

Аҳоли манфаатларидан келиб чиқиб, қонун доирасида ушбу ҳолатни ижобий ҳал этиш мақсадида тезкор ишчи гуруҳ тузилиб, масала чуқур ўрганилмоқда.

Ишчи гуруҳ таркибига Тошкент шаҳар ҳокимияти, Олий Мажлиснинг Инсон хуқуқлари бўйича вакили (омбудсмен), Қурилиш вазирлиги, банклар ҳамда “Ўзшахар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси ва бошқа тегишли ташкилотлардан мансабдор шахслар киритилган. Аҳоли вакиллари билан учрашиб, эътирозларини ўрганиш, фуқаролар хуқуқларини таъминлаган ҳолда вазиятни ижобий ҳал этиш ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси этиб белгиланган.

5930
0