• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 5 апреля 2019

Дипломатик паспортга эга Ўзбекистон ва ҳиндистонликларга виза бекор қилинди

Дипломатик паспортга эга фуқаролар визасиз мамлакатга кириш имкониятига эга бўлдилар.

2805
0
УзА

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳукуматлари ўртасидаги битим кучга кирди.

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси ҳукумати ўртасида дипломатик паспорт эгаларини виза талабидан озод этиш тўғрисидаги Битим кучга кирди, деб хабар берди "Халқ сўзи" ТИВ матбуот хизматига таяниб.

Ҳужжат Деҳли шаҳрида 2018 йил 1 октябр куни имзоланган эди. Битимга мувофиқ, дипломатик паспортга эга Ўзбекистон ва Ҳиндистон фуқаролари икки томон ҳудудларига виза расмийлаштирмасдан 60 кунгача кириш, чиқиш ва унда бўлиш ҳуқуқига эгадирлар.

Битим дипломатик паспортга эга бўлган икки давлат расмий вакилларининг ўзаро сафарлари чоғида ташкилий масалаларни тезда ҳал қилиш имконини беради.

2805
0