• 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 093 сум
    4.37
  • 13 867 сум
    65.45
  • 155 сум
    0.75
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 апреля 2019

ТИВ Сеулда комада ётган ўзбекистонликка ёрдам кўрсатишни ўз назорати остига олди

Ўзбекистон элчихонасининг консуллик бўлими Кореядаги клиникаларнинг бирида комада ётган ўзбекистонликка ёрдам беради.

2700
0
ЎзР меҳнат вазирлиги

Ташқи ишлар вазирлиги Кореядаги клиникаларнинг бирида комада ётган Абрам Ниязовга даволанишда ёрдам кўрсатишни ўз назорати остига олди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

“Кореядаги клиникаларнинг бирида 2018 йилнинг июль ойидан буён кома ҳолатида ётган Ўзбекистон фуқароси Абрам Ниязовга амалий ёрдам кўрсатиш масаласини Ўзбекистоннинг Сеул шаҳридаги элчихонаси консуллик бўлими назорат остида ушлаб турганини маълум қиламиз”, - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, дипломатик ваколатхона вакиллари бемордан мунтазам равишда хабар олиб,  унинг акаси Азизжон Оқилов, касалхонанинг тиббий ва маъмурий ходимлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Ҳозирги пайтда Абрам Ниязовнинг даволаниши билан боғлиқ барча тиббий ҳаражатларни қоплаш ва тегишли товон пулини тўлашга оид масалаларни ҳал қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

2700
0