• 12 031 сум
    -62.1
  • 13 765 сум
    -102.49
  • 153 сум
    -1.98
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 031 сум
    -62.1
  • 13 765 сум
    -102.49
  • 153 сум
    -1.98
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 апреля 2019

Хорижда таълим олиш шакли Ўзбекистонда диплом тан олинишига таъсир қилмайди

Эндиликда Ўзбекистонда хорижда сиртқи, кечки ва масофавий таълим орқали олинган олий таълим дипломлари ҳақиқий ҳисобланади.

5749
0
law.susu.ru

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 мартдаги қарорига биноан, «Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида»ги низомга ўзгариш киритилди.

Ўзгаришга кўра, хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш талаблари рўйхатидан таълим тўғрисидаги ҳужжат Ўзбекистон Республикасида амалда мавжуд бўлган таълим шаклида ўқиб олинган бўлиши кераклиги ҳақидаги қоида чиқариб ташланган.

Масалан, 2018/2019 ўқув йилигача Ўзбекистонда сиртдан ўқитиш амалиёти кенг тарқалмаган эди. Масофадан туриб ўқитиш ривожлантирилмаяпти, экстернат юзасидан эса давлат олий ўқув юртларида амалга оширилмайдиган 166 та олий таълим (ш.ж. иқтисодиёт ва юриспруденция) йўналишидан иборат бўлган рўйхат қабул қилинган. Хорижий олий ўқув юртларининг кундузги бўлимларида ўқимаган шахсларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш билан боғлиқ муаммолар юзага келар эди.

Энди вазият осонлашди. Таълим шакли ҳисобга олинмайдиган бўлди, деб ёзмоқда norma.uz.

Оддий қилиб айтганда Ўзбекистонда хорижда сиртқи, кечки ва масофавий таълим орқали олинган олий таълим дипломлари ҳақиқий ҳисобланади.

5749
0