Тошкентдаги «Central Park»да 7 тонналик ҳайрия сумалаги тайёрланмоқда, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Рекорд хажмдаги таом 30 март куни шаҳримиздаги “Меҳрибонлик”, “Мурувват” ва “Саҳоват” уйларига, аҳолимиз ҳамда пойтахтимиз меҳмонларига тарқатилади.
“Мега сумалак” лойиҳасига 80 нафар ошпаз жалб этилган бўлиб, 1,25 тонна буғдой ва 4 тонна ун ишлатилган.
"Тадбирнинг асосий мақсади ўзбекона қадриятларни тарғиб қилиш, шаҳримизга келган сайёҳларга сумалакнинг тайёрланиш жараёнини намойиш этиш ва кенг жамоатчиликни ушбу ҳайрли ишга жалб қилишдир", - дейилади хабарда.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон ошпазлар уюшмаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Туризмни ривожлантириш департаменти ҳамкорлигида ўтказилмоқда.