• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 марта 2019

Ҳуқуқий билимлар учун бериладиган кўкрак нишони таъсис этилди

“Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони тўғрисида низом тасдиқланди.

3459
0
Адлия вазирлиги

Низомга мувофиқ, кўкрак нишони билан давлат органлари ходимлари аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишдаги хизматлари учун тақдирланади.

Давлат органлари ўз ходимларини кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни ҳар йили 1 октябрга қадар адлия органларига тақдим этиши лозим.

Адлия вазирлигида номзодлар бўйича ҳужжатлар ўрганилиб, ҳар йили 20 ноябрга қадар энг муносиб номзодлар бўйича якуний хулоса чиқарилади.

Кўкрак нишони Конституция куни арафасида адлия вазири томонидан тантанали равишда топширилади.

Адлия вазирлигининг хабарига кўра, кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти олади.

3459
0