• 11 987 сум
    26.47
  • 13 692 сум
    21.27
  • 152 сум
    -0.44
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 987 сум
    26.47
  • 13 692 сум
    21.27
  • 152 сум
    -0.44
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 20 марта 2019

Ақлий ривожланиши суст бўлганлар олимпиадасида ўзбекистонликлар 9 та олтин медал олди

Махсус олимпиадада вакилларимиз айни пайтгача 9 та олтин, 6 та кумуш ва 12 та бронза медалларини жамғаришди

2632
0
МОК

Айни кунларда БААнинг Абу-Даби шаҳрида ақлий ривожланиши суст бўлган инсонлар ўртасида Бутунжаҳон махсус ёзги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Мазкур турнирда Ўзбекистон делегация ҳам муваффақиятли иштирок этяпти.

Кечаги беллашувлар бўйича терма жамоамизнинг қуйидаги спортчилари шоҳсупага кўтарилишди:

Дмитрий Нестеренко (сузиш) – 1та олтин

Дмитрий Коршунов (енгил атлетика) – 1та олтин

Мария Логинова (бадминтон) – 1та кумуш

Валерий Новичков (енгил атлетика) 1та бронза.

Таъкидлаш жоиз, вакилларимиз айни пайтгача 9 та олтин, 6 та кумуш ва 12 та бронза медалларини жамғаришган.

23 атлетдан иборат делегациямиз спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, дзюдо, сузиш, бадминтон, стол тенниси, енгил атлетика каби спорт турларида ўз омадини синаб кўришмоқда. Делегацияга Ўзбекистон МОҚ президенти маслаҳатчиси, "Ўзбекистон махсус Олимпиадаси" Республика жамоат бирлашмаси раиси ўринбосари Искандар Шодиев раҳбарлик қилмоқда.

Олимпия қўмитаси хабарига кўра, мусобақа 21 мартга қадар давом этади.

2632
0