ДБҚ матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса “Ғишткўприк” чегара божхона постида содир бўлган.
Иккита “Lacetti” русумли автотранспорт воситалари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, йўловчи божхона декларацияларида ёзиб кўрсатилмаган ҳамда оғзаки сўровда маълум қилинмаган Голландия атир гуллари республикамизга олиб кирилаётгани аниқланган.
Ноқонуний равишда олиб кирилмоқчи бўлган гулларнинг умумий қиймати 43 млн 750 минг сўмни ташкил этган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.