• 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 февраля 2019

«BRAVO» ва Ҳалиманинг лицензияси бекор қилинди

Сўз усталари «BRAVO» ва Ибрагимова Ҳалима Убайдуллаевналарнинг лицензиялари бекор қилинди.

3941
0
kun.uz

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан бугун, 26 февраль куни «Туркистон» санъат саройининг мажлислар залида «Бадиий сўз санъати ва саҳна масъулияти» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда иштирок этаётган Kun.uz мухбирининг маълум қилишича, қатор гуруҳлар ва ижодкорлар масаласи алоҳида кўриб чиқилиши мўлжалланган ва айнан шундай икки ҳолат бўйича расмий маълумот берилди.

«Ўзбекконцерт» билан тузган лицензия талаблари ва шартлари қўпол равишда бузилгани, яъни ўтказилган концерт дастурларида Муассасага топширилган сценарийдан четга чиқиб, миллий урф-одатларимиз, одоб-аҳлоқ, маънавий қадриятларга ёт бўлган, фаҳшни тарғиб қилувчи ҳажвиялар орқали ўзбек сўз санъати обрўсига путур етказаётгани, ижтимоий тармоқларда санъаткор одобига риоя этмагани учун сўз усталари «BRAVO» ва Ибрагимова Ҳалима Убайдуллаевналарнинг лицензиялари «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 23-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 декабрдаги 354-сон қарорининг 1-иловаси билан тасдиқланган Низомнинг 37-бандига асосан 2019 йилнинг 26 февраль кунидан амал қилиши тугатилади.

Тадбирда «Браво» жамоасининг биринчи концерт кунидан кейин, «Ўзбекконцерт» вакиллари огоҳлантириш бериб, «қайтарилмасин» дея таъкидланган саҳналар айнан дискка ёзилиб тарқатилгани маълум қилинди.

Шунингдек «Гап йўқ триоси» – Сардор Тошмуҳамедов, Лалиддин Холматов ва Санжар Исабоевларга ёш авлодни маънавий-аҳлоқий тарбиялашга салбий таъсир кўрсатадиган, мазмунан саёз мантиқ ва шеърият талабларига жавоб бермайдиган бачкана сўзлар ижросида бўлган «оммавий маданият» ва аҳлоқсизлик ғояларини тарғиб қилувчи видеоклиплар чиқарганлиги учун огоҳлантирилди ва келгусида ҳам бу ҳолатлар такрорланса, уларнинг ҳам лицензиялари тўхтатилиши билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги пайтларда турли гуруҳларнинг, жумладан «BRAVO» гуруҳининг саҳна чиқишлари жамоатчилик орасида қаттиқ эътирозларга сабаб бўлаётганди.

Ҳалима Ибрагимованинг ижтимоий тармоқларда мухлислар билан «гап талашувлари», хусусан »Инстаграм» саҳифасида ўзининг ҳақлигини исботлаш ва бошқаларга «муносиб» жавоб бериш учун гапирган ҳақоратомуз сўзлари тарқалиб кетганди. Бу видеолавҳалар остидаги изоҳларда жуда кўпчилик Ҳалима Ибрагимованинг ўзини бундай тутишини маданиятсизлик дея баҳолаганди.

3941
0