• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 7 февраля 2019

Тошкентда «Gentra» юқори тезликда дарахтга урилиб кетди

Ўтган кечаси Миробод туманида ЙТҲ содир бўлди, натижада ҳайдовчи машина салонида қисилиб қолган.

2320
0
ФВВ

ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, ЙТҲ 6 февраль куни тахминан ярим кечаси содир бўлган. Миробод тумани Янги Қўйлиқ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган «Gentra» автомобили ҳайдовчиси бошқарувни эплай олмай, йўл четига чиқиб кетиб дарахтга урилган. Ҳодиса натижасида ҳайдовчи автомобиль салонида қисилиб қолган.

Ёрдам кўрсатиш учун ЙТҲ жойига қутқарув отрядининг навбатчи қисми етиб келиб, жабрланувчини махсус асбоблар ёрдамида чиқариб олишган ва тез тиббий ёрдам ходимларига топширишган.

Жабрланувчига ўз вақтида ёрдам кўрсатилган.

2320
0