• 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 989 сум
    -30.16
  • 13 664 сум
    -25.96
  • 153 сум
    -0.38
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 29 января 2019

Тошкентда икки нафар фуқаро ўз жонига қасд қилишди

Пойтахтда иккита ўз жонига қасд қилиш ҳолати қайд этилди.

2288
0
UzNews.uz

«UzNews.uz» манбасининг хабарига кўра, жорий йилнинг 27 январь куни 1955 йилда туғилган Ҳ.Ж. узоқ йиллар мобайнида галлюцинациядан қийналган. Якшанба куни эркак ҳожатхонага қулфланиб олиб, ошхона пичоғи билан ўзининг кўкрак қисмини жароҳатлаган.

Эркакнинг невараси ҳожатхона эшигини очиб, тез ёрдам чақирган. Фуқаро 7-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган. Аммо, шифокорлар томонидан кўрсатилган ёрдамга қарамай вафот этган.

Яна бир ҳодиса 28 январь куни кундузи қайд этилган. 53 ёшли  фуқаро ётоқхонада ўзининг кўкрак қисмига пичоқ билан зарба бериб, воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан суд-тиббий экспертизаси белгиланиб, текширув ишлари олиб борилмоқда.

2288
0