ИИББ матбуот хизматининг хабарига кўра, аянчли ҳодиса 26 январь куни, соат 21:40да Оҳангарон кўчасида содир бўлган. 29 ёшли «Spark» ҳайдовчиси пиёдани босиб кетган.
Олинган жароҳатлар оқибатида 28 ёшли пиёда шифохонада вафот этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲга пиёданинг мумкин бўлмаган жойдан йўлни кесиб ўтгани сабаб бўлган.