• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 января 2019

Фирибгарлар Uzсard сайтининг клонини яратишди

Фирибгарлар сайтнинг интерфейсини нусхалаб, тизим номидан акция ташкил этилгани ҳақида эълон қилишган.

3782
0
UzCard.info

Компания матбуот хизматининг хабар беришича, Uzcard бренди ишлатилган кибер-фирибгарлик рўйхатга олинган. Номаълум шахслар томонидан uzcard.uz расмий сайтининг интерфейси нусхаланиб,  Uzcard тўлов тизими номидан  WEBSUM билан ҳамкорликда акция ташкил этилгани ҳақида эълон қилишган.

Реклама матнига кўра, ушбу тадбирда қатнашган иштирокчилар ўз карта рақамларини киритиб, пул миқдори ўтказиш эвазига юборилган маблағдан маълум миқдорда фоизларга эга бўлиши назарда тутилган.

Компаниянинг маълум қилишича, ушбу акция Uzcard банклараро тўлов тизими томонидан ташкиллаштирилмаган. Ҳозирда компания томонидан ушбу қаллоблик ҳодисаси юзасидан тергов ишлари бошланган бўлиб, яқин кунларда унинг натижалари борасида хабар берилади.

«Огоҳ бўлинг!  Текширилмаган номаълум интернет воситаларига ўз маблағларингизни ишониб топширманг. Доменларнинг номланишига алоҳида эътибор қаратинг! Бизнинг расмий доменимиз uzcard.uz. Жумладан, домен номида бирон бир ҳарфнинг ўзгартирилгани унинг ҳақиқий эмаслигидан далолат беради: uzcard.org, uzcard.com, uzcard.info», - дея қайд этилган компания хабарида.

3782
0