• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Спорт 17 января 2019

Ўзбекистон МТЖ аъзоси Португалиянинг “Насьонал” клуби билан шартнома имзолади

Ўзбекистон МТЖ аъзоси Сардор Рашидов фаолиятининг 2,5 йилини Португалиянинг “Насьонал” клубида олиб боради.

3973
0
ЎФА

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати “Насьонал” клуби сайтига таяниб хабар бермоқда.

“Рашидов айни пайтда Ўзбекистон МТЖ таркибида Осиё Кубогида иштирок этмоқда. Унинг терма жамоаси мусобақанинг плей-офф босқичи йўлланмасини қўлга киритиб бўлди. Рашидовга Қатар, Саудия Арабистони ва БАА клубларидан таклифлар бўлганига қарамай, у Европа клубида ўйнашга қарор қилди. "Насьонал" клуби Сардор Рашидов билан 2,5 йиллик шартнома имзолади", - деб хабар беради Португалия клуби расмий сайти.

Эслатиб ўтамиз, футболчи Ўзбекистон МТЖ таркибида 45та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол киритган.

3973
0