• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 января 2019

Жаҳоннинг Tоп-1000талик ОТМлари битирувчилари учун – имтиҳонсиз нострификация

Президент қарори билан Ўзбекистонда дипломлари имтиҳонсиз нострификация қилинадиган хорижий ОТМлар рўйхати икки баробарга кўпайди.

11752
0
Иллюстрация/Live Internet

16 январь куни Президент "Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорини имзолади, деб хабар бермоқда ЎзА.

Унга кўра, 2019 йил 1 мартдан бошлаб қуйидаги шахсларнинг хорижий давлатларда берилган дипломлари тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олинади ва нострификация қилинади:

a) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида алоҳида бўлинмалари (филиаллари) ва қўшма таълим муассасалари фаолият юритаётган хорижий таълим муассасаларида таълим олган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг (кейинги ўринларда – фуқаролар);

- Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан рўйхати ҳар йили тасдиқланадиган халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Higher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингида олий таълим муассасалари орасида биринчи 1 000 ўринни эгаллаган хорижий олий таълим муассасаларида таълим олган фуқароларнинг;

- тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган Ўзбекистон Республикаси вазирлик ва идораларининг йўлланмалари асосида мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун хорижий давлатлар томонидан ажратилган квоталар (грантлар) ҳисобидан таълим олган фуқароларнинг;

- 1992 йил 1 январгача хорижий таълим муассасаларига ўқишга кирган фуқароларнинг;

- Олий таълимда сифатни кафолатлаш Европа ассоциациясининг (European Association for Quality Assurance in Higher Education) тўлақонли аъзолари – ваколатли ташкилотлар томонидан аккредитация қилинган таълим муассасаларида таълим олган фуқароларнинг, рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган йўналишлар, мутахассисликлар ва касблар бундан мустасно;

- Америка Қўшма Штатлари, Австралия Иттифоқи, Исроил Давлати, Канада, Сингапур Республикаси, Корея Республикаси, Япония давлатларининг ушбу давлатлар ваколатли ташкилотлари томонидан аккредитация қилинган таълим муассасаларида таълим олган фуқароларнинг, рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган йўналишлар, мутахассисликлар ва касблар бундан мустасно;

- хорижий олий таълим муассасаларида мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикасининг вазирлик ва идоралари томонидан ажратилган маблағлар ҳисобидан таълим олган фуқароларнинг;

- Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳолларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларини тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) тан олиш ва нострификация қилиш (эквивалентлигини қайд этиш);

б) Дипломни нострификация қилиш тўғрисидаги аризалар фақатгина Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.

11752
0