• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 16 января 2019

Бешикдаги чақалоқ тириклайин ёниб кетди

Фожиа 15 январь куни Жиззах вилояти Зомин туманида содир бўлган.

3731
0

ИИВ ЁХБнинг хабарига кўра, 15 январь куни соат 09.03да Жиззах вилояти Зомин тумани Даштобод шаҳарчаси Бахт маҳалласидаги хонадонда ёнғин содир бўлаётганли ҳақида ёнғин хавфсизлиги қисмига хабар келиб тушган. 9:10да ёнғин экипажи фожиа жойига етиб борган.

Ёнғин оқибатида ётоқхонадаги гилам, кўрпа ва 2018 йилда туғилган чақалоқ ётган бешик ёниб зарарланган.

Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганида ёнғин бешикдаги болани ностандарт электр иситиш мосламасига яқин жойда қолдирилгани натижасида содир бўлгани аниқланган.

2018 йилда туғилган чақалоқ олинган куйиш жароҳатлари сабаб вафот этган.

3731
0