• 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 января 2019

Тошкентда илк хорижга чиқиш паспортлари ўз эгаларига топширилди

Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг бир неча бўлимларида илк хорижга чиқиш паспортларини тантанали равишда топшириш маросимлари бўлиб ўтди.

6728
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Аввал хабар берганимиздек, 2019 йил 1 январдан Ўзбекистонда ОВИР стикери бекор қилиниб, хорижга чиқиш паспорти жорий этилди. Паспортнинг янги тури Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан 10 иш куни ичида тайёрланади. Паспортнинг амал қилиш муддати 10 йил.

Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарига кўра, бугунги кунда пойтахтнинг 8000дан ошиқ фуқаролари хорижга чиқиш учун биометрик паспортни олиш учун ҳужжат топширишган.

2019 йилнинг 12 январидан ИИББ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг барча туман бўлимларида тайёр хорижга чиқиш паспортларини ўз эгаларига топшириш бошланган. Тантанали равишда топшириш маросимлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг бир неча бўлимларида бўлиб ўтган.

6728
0