• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 января 2019

Ҳоким ўринбосари ва МТМ мутахассиси пора билан қўлга олинди

Хоразмда туман ҳокимининг ёрдамчиси ва МТМ бўлимининг кадрлар бўйича мутахассиси қўлга олинди.

5600
0
Иллюстрация

Гурлан туман ҳокимининг ёрдамчиси У.К. 600 АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ушланган, деб хабар бермоқда бош прокуратура матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, давлат хизматчиси фуқаро У.дан уни Гурлан тумани мактабгача таълим бўлимларидан бирига ишга киритиб қўйиш мақсадида ундан пул олган.

У.К.нинг кўрсатмасига асосан туман МТМ бўлимининг кадрлар бўйича мутахассиси М.М. ҳам аввал келишилган 600 АҚШ долларини олаётганида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

5600
0