• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Происшествия 7 января 2019

23 ёшли Ўзбекистон фуқароси Кореядаги заводда вафот этди

23 ёшли Шарофиддин Чориев Корея Республикасидаги “DHMC” заводида ишлаётган пайтида бош мия жароҳатидан вафот этган.

6016
0
Google maps

Ушбу маълумотни ТИВ консуллик-ҳуқуқий департаменти тасдиқлади.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса жорий йилнинг 2 январь куни Ёнгнам шаҳрида содир бўлган. Мамлакатимиз фуқароси Шарофиддин Чориев “DHMC” заводида ишлаётган вақтида бош мия жароҳатидан вафот этган.

“Ўзбекистон элчихонаси томонидан марҳум танасини ватанга жўнатиш учун ўлим ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштиришда кўмак кўрсатилди”, - дея таъкидланган хабарда.

Қайд этиб ўтамиз, Шарофиддин Чориев Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали Корея Республикасига борган.

Ҳозирда суд-тиббий экспертизаси бўйича ишлар олиб борилмоқда.

6016
0