Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Ш.А., И.Т. ва М.Ў.лар ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Гумондорлар икки нафар фуқарога 3360 қути «Трения Микки-Маус» ва 50 дона «Хлопушка» номли пиротехника воситаларини 2100 АҚШ долларига сотмоқчи бўлганларида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Ш.А., И.Т. ва М.Ў.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 250-1-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.