• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 11 декабря 2018

Тошкент ва Туркистон ўртасида автобус қатнови йўлга қўйилди

10 декабрь куни Тошкент ва Туркистон ўртасида «Туркистон-Тошкент» халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди.

3526
0
ontustik.gov.kz

Мазкур қарор савдо-иқтисодий ва сайёҳлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун қабул қилинган, дея хабар бермоқда Туркистон вилояти акимияти матбуот хизмати.

Таъкидлаш жоиз, ушбу қатнов Қозоғистоннинг «Бакдаулет Сервис» ва Ўзбекистоннинг «Ўзавтотранс» агентлиги томонидан амалга оширилади. Йўналишнинг умумий узунлиги 335 километр бўлиб, вақти 6 соат ва 40 дақиқадан иборат. Ҳар куни икки йўналишдаги 2та автобус қатнайди. Туркистон шаҳридан ("Алтын Орда" автовокзалидан) чиқиш вақтлари 07:00 ва 17:00, Тошкентдан эса (“Тошкент” автовокзалидан) 08:00 ва 18:00 (Остона вақти билан).

Техник тўхташ 30 дақиқа бўлади. Йўл ҳақи 2000 тенге яъни 50 000 сўмдан иборат.

3526
0