• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 6 декабря 2018

Хорижда Ўзбекистон билан ҳамкорликда биринчи институт ташкил этилади

2019 йилда Минск шаҳрида амалий мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлайдиган Ўзбек-Беларусь қўшма институти очилади.

5180
0
Олий ва ўрта таълим вазирлиги матбуот хизмати

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Белоруссия давлатига ишчи ташрифи давомида бу борада шартнома имзоланди.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналида хабар берилмоқда.

Амалий мутахассисликлар институти Беларусь миллий техника университети базасида ташкил этилиб, унда асосан иқтисодиётнинг реал секторларида талаб юқори бўлган малакали ишчи мутахассисларни тайёрлашга алоҳида эътибор берилади.

Қўшма институтга келгуси ўқув йилидан бошлаб талабаларни қабул қилиш режалаштирилган бўлиб, унда икки давлат фуқаролари ўқишлари мумкин. Институтда ўқув жараёнлари халқаро стандартлар асосида икки давлат ўқув режаларига таянган ҳолда олиб борилади.

Шунингдек, янги институт базасида ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишлари олиб бориладиган қўшма марказ ташкил этилади.

5180
0