• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 декабря 2018

52 ўзбекистонлик ёниб кетган автобус эгаси Тошкентда қўлга олинди

Сергели тумани ҳудудида 52 нафар ўзбекистонлик ёниб кетган автобус эгаси Қозоғистон фуқароси қўлга олинди.

6071
0
emer.gov.kz

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 18 январь куни, соат тахминан 10.30ларда «Самара-Чимкент» автомобиль йўлининг 1068-километрида икки ярусли «Kassbohrer» автобуси ёниб кетганди, унинг ичида 57 киши бўлган. Рўй берган ҳодиса оқибатида Ўзбекистон Республикасининг 52 нафар фуқароси ҳалок бўлиб, 5 киши куйиш жароҳатини олган.

Ушбу автобус Қозоғистон Республикасининг 46 ёшли фуқароси О.М.га тегишли бўлиб, у Қозоғистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идораларига бормаган ва терговдан яширинган. Қозоғистон Республикасида у мамлакат Жиноят кодексининг 348-моддаси 4-қисмида («Автомобилларнинг сифатсиз даражада таъмирланиши ёки уларнинг техник носозликлар билан ишга туширилиши») назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланмоқда.

2018 йил 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ўтказилган қўшма тезкор-қидирув тадбирлари давомида давлатлараро қидирувда бўлган О.М. қўлга олинди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

22 ноябрь О.М. экстрадиция қилиш масаласи ҳал қилинмагунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли муассасасига жойлаштирилган.

Қайд этилишича, қўлга олинган шахсни Қозоғистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига топшириш тартиби Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги халқаро ҳуқуқий келишувларга мувофиқ ўтказилади.

6071
0