• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 ноября 2018

Комил Алламжонов янги жамоасига таништирилди

Бугун, 29 ноябрь куни Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров Комил Алламжоновни Матбуот ва ахборот агентлиги жамоаси билан таништирди.

5475
0
fb.com/k.allamjonov

"Мамлакатимиз раҳбари юртимизда сўз эркинлигига катта эътибор қаратмоқда ва бу борада ўз ҳиссамни қўшиш мен учун шараф ва масъулиятли вазифадир", - дея қайд этган Матбуот ва ахборот агентлиги директори вазифасини бажарувчи Комил Алламжонов Facebook'даги саҳифасида.

"Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентилиги раҳбарлигини менга ишониб топширишар экан, мен ушбу муассаса журналистлар фаолиятининг эркинлигини кафолатловчи ҳамда сўз ва матбуот эркинлигини ривожлантиришга кўмаклашувчи ташкилот сифатида шаклланишига бор кучимни сафарбар этишга ҳаракат қиламан", - деган Алламжонов.

Алламжоновнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги президент Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини ҳаётга кенг тадбиқ этиши лозим:

“... олдимизда оммавий ахборот воситалари ходимларининг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаш, уларнинг мураккаб ва масъулиятли фаолиятларини муносиб баҳолаш, соҳани янада ривожлантиришга эътибор қаратиш каби муҳим вазифалар белгиланган”

“ОАВ фақатгина тилда эмас, ҳақиқатда ҳам тўртинчи ҳокимиятга айланиши лозим”, - дея якунлаган Комил Алламжонов.

5475
0