• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 23 ноября 2018

ИИБ "опер"ини ўлдирган йигитларга нисбатан жиноят иши очилди

Андижонда уч нафар йигит ИИБ ходимини қасддан ўлдиргани тахмин қилинмоқда.

4671
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни соат 01: 30 ларда Андижон вилояти, Избоскан туман ИИБ тезкор вакиллари С.Я. ва И.Х.лар хизмат вазифаларини ўтаётган вақтда фуқаролар З.Т., С.Н., Ф.Ю., Э.Э., А.С., Х.М.ва А.Ж.ларни тўхтатиб, уларга ўзларини таништириб, уларнинг шахсига аниқлик киритиш мақсадида, ўзларини таништиришларини сўрашган вақтида, А.Ж. уларнинг талабига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатиб, телефон орқали укаси С.Ж. ва жияни З.Қ.ни ҳодиса жойига чақириб, улар билан бирга С.Я.ни уриб тан жароҳати етказиб, И.Х.ни қўл ва оёқлари билан уриб қасддан ўлдиришган.

Шунингдек, С.Я. олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

​Шу куни, вилоят прокуратураси томонидан А.Ж., С.Ж. ва З.Қ.ларга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «г,л,п» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

4671
0