• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 16 ноября 2018

ЙТҲ натижасида бир кишининг куйган ҳолдаги жасади топилди

"ЗИЛ-130" ва "Исузу" содир этган ЙТҲ оқибатида бир киши ёниб кетган.

6057
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 15 ноябрь куни “ЗИЛ-130” юк автомашинаси “Тошкент-Термиз” йўлида “Исузу” юк автомашинаси билан тўқнашиб, бетон тўсиққа бориб урилган.

Тўқнашув оқибатида юк автомашинасида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

Ёнғин ўчириш вақтида “ЗИЛ-130” салонидан Осиё миллатига мансуб, 25-30 ёшлардаги номаълум эркак кишининг куйган ҳолатдаги жасади топилган. Жасад суд-тиббий экспертизасига юборилган.

Унинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилгани, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

6057
0