• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 октября 2018

Фирибгар Муниса Ризаева концертидан тушган катта миқдордаги маблағни "ухлатди"

18 минг доллар ва 48 миллион сўмни ўз эҳтиёжи учун ишлатган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

10540
0
Instagram

19 октябрь куни Наманган шаҳрида вилоят прокуратурасидан тушган ҳужжатларга кўра, 19 сентябрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида яшовчи Д.С. ариза билан мурожаат қилиб, унда таниши А.Э (исмли аёл) унинг ишончига кириб, шу йил 25 июнь куни Наманган шаҳрида, 26 июнь куни Фарғона шаҳрида ва 27 июнь куни Андижон шаҳрида хонанда Муниса Ризаеванинг “Ёмғир” деб номланган концерт дастурини ўтказиб бериб, ҳар бир дастур учун 6.000 АҚШ доллари, жами 18.000 АҚШ долларини олиб унга бермаганлиги, шунингдек А.Э. 25 июнь куни Наманган шаҳрида концерт дастурини ўтказиб, 2.400 нафар фуқароларга сотилган жами 48.000.000 сўмлик чипта пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилганлиги кўрсатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

10540
0