• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 октября 2018

73 кишидан 9 млрддан ортиқ пулни "ухлатган" автосалон омбор мудири ушланди

Навбатсиз ва тезда машина олиб беришни ваъда қилган шахс суд қилинмоқда.

7599
0
GM Uzbekistan

Фарғонада янги автомашина олиб беришни ваъда қилиб, кўплаб фуқароларни “чув” туширган шахс устидан суд жараёни бўлиб ўтмоқда.

Дастлабки тергов органи томонидан “Фарғона автосавдо” масъулияти чекланган жамиятида омбор мудири вазифасида ишлаган И.Телябаев Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган турли русумлардаги автомашиналарни навбатсиз ва тез фурсатда олиб беришни ваъда қилиб, 2017 йилнинг июль ойидан 2018 йилнинг май ойига қадар жами 73 нафар фуқароларни алдаб, уларнинг жуда кўп миқдордаги 9 миллиард 374 миллион сўмдан ортиқ пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборганликда айбланган.

Бугун жиноят ишлари бўйича Сўх туман суди томонидан жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг биносида, очиқ суд мажлисида, фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланаётган И.Телябаевга оид жиноят иши муҳокамаси бошланди.

ЎзАнинг хабарига кўра, ҳозирда очиқ суд мажлисида судланувчи ва жабрланувчиларнинг кўрсатувлари тингланмоқда ва келгусида жиноят ишини судда кўрилиши натижаси юзасидан маълумот бериб борилади.

7599
0