• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 12 октября 2018

Тошкентда навбатдаги MERCEDES-BENZ йўловчи автобуси ёниб кетди

Бугун, 12 октябрь куни тахминан соат 14:50да, Паркент бозорига яқин ҳудудда 95-йўналишдаги автобус ёниб кетди.

5695
0
UzNews.uz

«UzNews.uz» манбасининг хабар беришича, 8-автобус саройига қарашли «Mercedes Benz» маркали 95-автобус «Юнусобод 15 квартал – Авиасозлар» йўналишида ҳаракатланган.

Ёнғин ҳақидаги хабар Ёнғин хавфсизлиги бўлими навбатчилик қисмига соат 14:57да келиб тушган. 10 дақиқа ўтгач ёнғин содир бўлган манзилга икки навбатчи гуруҳ етиб келган ва соат 15:11 да ёнғин ўчирилган.

Автобуснинг мотор қисми ёнгани ва бунинг натижасида ҳеч ким жабрланмагани маълум қилинган.

Ҳозирги вақтда ёнғин сабабларини ўрганиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

5695
0