• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 11 октября 2018

18 ёшли коллеж ўқувчиси одам ўлдирди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида коллеж ўқувчиси 21 ёшли йигитнинг қотилига айланди.

5999
0

Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги Челак транспорт касб-ҳунар колледи 3-босқич ўқувчиси 21 ёшли бошқа бир йигитни ўлдирган. Ушбу жиноятни содир этганликда гумон қилинган Бекжон Эшонқулов гумондор сифатида қамоққа олингани маълум қилинди. У қилмиши юзасидан терговда жавоб бермоқда.

18 ёшли Бекжон Эшонқулов чорва молларини боқиш учун Болтажар қишлоғидаги далага чиққан ва у ерда эски таниши Аббосни учратиб қолган. Икки йигит ўртасидаги айтишув натижасида жанжал келиб чиққан. Оғир тан жароҳати етказилган Аббос шифохонада вафот этган.

Бекжон Эшонқуловга нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" бандига асосан жиноят иши қўзғатилган.

5999
0