• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 11 октября 2018

5000 доллар пора олган ҳоким ўринбосари ушланди

Сурхондарё вилоятида туман ҳокими ўринбосари ер ажратиб бериш учун 5000 доллар талаб қилган.

6107
0
UzNews.uz

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда вилоят ДХХ бошқармаси ходимлари ҳамкорликда фуқаро М.А.нинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилган.

Тезкор тадбирда Қумқўрғон тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ф.А. МЧЖ раҳбари М.А.дан Қумқўрғон туман марказидан тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун 0,08 га. ер майдонини нотураржой сифатида берилишини ваъда қилиб, 5000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўз.Р.ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

6107
0