• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 октября 2018

Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси ўзбекистонликларни совуқ тушиши юзасидан огоҳлантирди

Ўзбекистон ИИВ Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси об-ҳавонинг тез суратда совиши муносабати билан аҳоли ва корхона раҳбарларига мурожаат билан чиқди.

6100
0
UzNews.uz

Бош бошқарма мурожаатининг тўлиқ матни билан қуйида танишишингиз мумкин:

"Азиз ҳамюртлар! Об – хавонинг совиб кетиши натижасида газ ҳамда электр иситиш мосламаларидан фойдаланишга бўлган эхтиёж ортиб боради. Бундай пайтларда айрим фуқароларнинг эхтиётсизлиги оқибатида кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши мумкин.

Уларнинг олдини олиш мақсадида газ ва электр ускуналардан ҳамда иситиш мосламаларидан фойдаланишда қуйидаги ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилишингизни сўраймиз.

- қўлбола ва носоз газ ва электр иситиш мосламаларидан фойдаланманг;

- иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг тавсияси ва йўриқномаси талабларига риоя қилинг;

- иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюм ва осон алангаланувчи маҳсулотларни сақламанг;

- газ ускуналарни улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг;

- мабодо газ хидини сезсангиз, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланманг, дархол хонани шомоллатиш чорасини кўринг ва бу ҳақда газ хизматига хабар беринг;

- иситиш печлар ва уларнинг мўриларини созлигига эътибор беринг.

Ушбу қоидаларга риоя этиш билан Сиз ўзингиз ва яқинларингизни хамда уй-жойингизни ёнғиндан асраб қолган бўласиз".

6100
0