• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 2 октября 2018

Наманганда йирик савдо-ишлаб чиқариш мажмуаси очилди

Мажмуада 50 минг кв.м. майдонда жойлашган.

7715
0

Наманганда "Промзона" номли йирик қурилиш материаллари савдоси билан шуғулланишга мўлжалланган гипермаркет харидорлар учун очилди. Ушбу савдо мажмуасини қуриш Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2016-2019 йилларда Наманган вилоятининг саноат имкониятларини ривожлантириш дастури тўғрисида"ги қарорда кўзда тутилган. Лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш жараёнида ҳокимлик, маҳаллий ҳокимият вакиллар зарур кўмакни кўрсатдилар ва шунинг натижасида барча муаммолар ҳал этилди.

50 минг кв.м. майдонда жойлашган мажмуада мингдан ортиқ савдо нуқталари бўлиб, қурилиш ишлари, махсус техника ва автотранспорт зарур эҳтиёт қисмларнинг кенг ассортиментини таклиф этади.

Мажмуа қурилишида халқаро кўп йиллик тажриба қўлланилган бўлиб, алоҳида савдо нуқталарининг омборхоналарга кириш учун қулай имконият яратилган.

Савдо-саноат мажмуаси кўп функцияларга эга, унда ошхона, тиббиёт маскани, иситиш тизими каби қўшимча қулайликлар яратилган. Бундан ташқари, товарларни юклаш ва тушириш учун кенг жой ажратилган.

Комплексда тадбиркорлик фаолиятини эндигина бошлаган тадбиркорлар учун солиқ имтиёзлари яратилган.

Мажмуанинг ўзида ишлаб чиқариш объектлари ҳам жойлашган бўлиб, сифатли маҳсулотларни арзон нархларда сотиб олиш имкониятини тақдим этади. Бу ерда шиша ва шиша маҳсулотлари, бетон, темир бетон иншоотлар, тайёр металл конструкциялар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

"Промзона" савдо-ишлаб чиқариш мажмуаси бир вақтнинг ўзида уч минг кишини иш билан таъминлайди ва бу билан Наманган вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ижобий таъсир ўтказади.

7715
0