• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 сентября 2018

Божхона ходимларининг ўқотар қуроллардан фойдаланиш тартиби белгиланди

Намунали хизмати қилган божхоначиларга уй-жой учун имтиёзли кредит берилади. 

4943
0
customs.uz

Олий Мажлис Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлисида “Давлат божхона хизмати тўғрисида”ги Қонун (янги таҳрирда) маъқулланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.

Қонундаги асосий ўзгаришлар:

- божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш божхона органларининг асосий вазифалари сифатида белгиланди;

- тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлик учун божхона органлари ходимларининг жавобгарлиги оширилди;

- ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-тамойилларида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш бўйича нормалар киритилди;

- божхона фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ва назорат техник воситаларини татбиқ этиш божхона органларининг асосий вазифалари қаторига киритилди;

- банк идораларига инкассо топшириқномалари ҳамда тақдимномаларини электрон шаклда тақдим этиш амалиёти киритилди;

- божхона органлари Президент томонидан ташкил қилинишини белгиловчи янги норма киритилди;

- божхона органлари ходимлари хизмат мажбуриятини бажариши, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириши чоғида жисмоний куч ишлатиш, махсус восита ва ўқотар қуролини фойдаланиши шартлари, тақиқлари ҳамда ходимларнинг ҳуқуқ, мажбурият ва жавобгарлигини белгиланди;

- божхона органларининг доимий яшаш жойидан узоқда хизмат қилувчи ходимларга ижара компенсацияси тўлаш, уй-жойга муҳтож ва кўп йил бенуқсон хизмат қилган ходимларга уй-жой қуриш ёки квартира харид қилиш учун имтиёзли кредит ажратиш ҳақидаги нормалар киритилди;

- божхона органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига тиббий муассасалар бепул тиббий-санитария, тиббий-ижтимоий таъминот билан таъминлашнинг ҳуқуқий асослари белгиланди.

Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач юридик кучга эга бўлади

4943
0