• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 августа 2018

Энди ўқитувчилар ортиқча “даҳмазалар”дан қутуладиган бўлди

Ўзбекистондаги мактаб ўқитувчиларидан педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотлар талаб қилинмайди.

5299
0
УзА

Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасасининг педагог ходимлари учун бир ставка миқдоридаги иш юкламаси қуйидагича белгиланди:

1-4-синфларда – ҳафтасига 18 соат;

5-11-синфларда – ҳафтасига 20 соат.

Иш режа икки йўналишдаги тадбирлар мажмуасидан иборат:

ўқув-тарбия жараёнига оид;

ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнга оид.

Йўриқномада келтириб ўтилганидек, ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнга оид йиллик иш режада белгиланган тадбирларнинг амалга оширилиши юзасидан педагог ходимлардан ҳисобот талаб қилинмайди.

Шунингдек, умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.

5299
0