• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 августа 2018

Рашк сабаб ўз хотинини пичоқлаган эрга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Пичоқланган аёл оғир аҳволда 3-сонли Тошкент тиббиёт академиясига олиб келиниб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган. 

5264
0
UzNews.uz

Жорий йилнинг 10 август куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди ўз биносида очиқ суд мажлисида, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг раиси Бахтиёр Исламовнинг раислигида, халқ маслаҳатчилари Г. Қосимова ва Х. Рихсиеванинг иштирокида, Ш. Амировнинг котиблигида, Тошкент шаҳар прокурори ёрдамчиси Х. Исхаков, адвокат М. Исмаилов ва Б. Исаковнинг иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан айбланган Азизов Достонбек Садриддин ўғлига оид жиноят ишини кўриб чиқиб, Суд ҳукми эълон қилинди.

Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Азизов Достонбек Садриддин ўғли 2017 йил 7 октябрь куни Азизова (Буриева) Озода Бахадир қизи билан қонуний никоҳдан ўтиб, биргаликда яшаб келиши давомида турмуш ўртоғи О.Азизовани унга нисбатан хиёнат қилаётганликда асоссиз айблаб, мунтазам равишда ўзаро жанжаллашиб, уни урганлиги учун суднинг қарори билан бир неча марта маъмурий жазога тортилган бўлишига қарамай, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, 2018 йил 18 апрель куни соат 12:00 да рашк замирида, О. Азизовани қасддан ўлдириш мақсадида пичоқ билан қуролланиб, қонуний никоҳни бекор қилиш учун Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси, 2-уйда жойлашган Мусиқа саройи биносидаги ФХДЁ бўлимига келиб, кўчада О. Азизова билан жанжаллашиб, унинг танасини турли сохаларига пичоқ билан бир неча марта уриб жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган.

Фуқаролар ёрдамида О.Азизова оғир аҳволда 3-сонли Тошкент тиббиёт академиясининг жарроҳлик бўлимига олиб келиниб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан, олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Суднинг ҳукмига кўра, Азизов Достонбек Садриддин ўғли Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, шу модда билан унга 13 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланган.

Шунингдек, суд жиноятнинг сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни ўрганган ҳолда, Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “Ал-Бухорий” маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда Яшнобод тумани ИИОФ МБ 3-сонли ИИБ ҲПБ профилактика инспекторларининг ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасидаги фаолияти тўғри йўлга қўйилмаганлиги, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва шу ҳудудга бириктирилган профилактика инспектори томонидан мазкур оилалар ўртасидаги ўзаро келишмовчилик сабаблари чуқур ўрганилмаганлиги, маҳалла фаоллари ўртасида кенг жамоатчилик иштирокида атрофлича муҳокама қилинмаганлиги, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон берувчи шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича махсус профилактик чора-тадбирлар белгиланмаганлиги, бир неча марта майда безорилик ҳаракатларини содир этганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган Д. Азизов билан манзилли иш олиб борилмай, келгусида у томонидан жиноят содир этилишининг олдини олиш чоралари кўрилмаганлиги оқибатида, ушбу қотиллик жинояти содир этилганлиги қайд этилиб, Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти ҳамда фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар Кенгаши эътиборини, юқорида кўрсатилган жиноятларни келиб чиқишига шарт-шароит яратиб берган омилларга қарши курашни кучайтиришга қаратишни мақсадида хусусий ажрим чиқарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5482-сонли Фармони талабларидан келиб чиқиб, суд органлари фаолиятининг шаффофлигини янада таъминлаш, аҳоли билан очиқ мулоқотни кенгайтириш ва одил судловни амалга оширишда жамоатчилик ролини кучайтириш мақсадида, суд мажлисида раислик қилган, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг раиси Бахтиёр Исламов томонидан мазкур жиноят иши доирасида қабул қилинган суд ҳужжатлари ўқиб эшиттирилганидан сўнг унинг мазмун-моҳияти суд процесси иштирокчиларига батафсил тушунтириб берилди.

5264
0