Мазкур келишувга асосан “Ўзсаноатқурилишбанк”да хизмат кўрсатишнинг бозор механизмлари янада кенг жорий этилади, замонавий банк инновацион хизматлар ва маҳсулотларнинг янги турларини кўпайтириш орқали аҳоли ва тадбиркорлар учун банк хизматларининг оммабоплиги оширилади, айниқса юртимиз чекка ҳудудларида банк хизматларидан кенг фойдаланиш имкониятлари яратилади.
Шунингдек, “Ўзсаноатқурилишбанк”да Марказий Осиёдаги биринчи бўлиб ишлаб чиқариш объектларининг атроф-муҳитга зарарли таъсирини камайтириш ва энерго-тежамкорлигини оширишга қаратилган “Green banking” тизими асосида молиялаштириш механизмлари ва хизмат турлари жорий этилади.
Реклама ҳуқуқи асосида