• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 августа 2018

Кўча чироқлари ва йўл белгилари муқобил энергияга ўтказилади

Ўзбекистонда кўча чироқлари ва йўл белгилари босқичма-босқич муқобил энергия манбаларига ўтказилиши айтилмоқда.

4811
0
Иллюстрация

Бу ҳақда Ҳукуматнинг “Автомобиль йўллари инфратузилмасини янада ривожлантириш ва йўл ҳаракатини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўрсатиб ўтилган.

Унга кўра, дастлабки синов лойиҳалари 2019 йилдаёқ амалга оширилади. “Тошкент — Самарқанд” йўналиши бўйлаб узунлиги 5 километр бўлган M-39 автомобиль йўллари участкаларини ва “Гулистон — Даштобод” йўналиши бўйлаб узунлиги 5 километр бўлган М-34 автомобиль йўллари участкаларини қурилади ҳамда реконструкция қилинади.

Энергиянинг муқобил манбалари асосида кўча чироқлари ва йўлни тартибга солувчи техник воситалар, светодиодлар ва нур қайтаргичлардан фойдаланган ҳолда йўл белгилари, шунингдек, автомобиль йўллари атрофидаги ҳудудлар ландшафтини лойиҳалаштириш ва уларни кўкаламзорлаштиришнинг замонавий элементлари ўрнатилади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда йўл бўйидаги инфратузилма объектларини қуриш учун тадбиркорлик субъектларига ер участкалари бериш, шунингдек, уларнинг зиммасига автомобиль йўллари атрофидаги ҳудудларни кўкаламзорлаштириш ва обод қилиш мажбуриятлари юкланди, давлат-хусусий шериклик механизмини жорий этиш бўйича таклифни икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

“Халқ сўзи” нашрининг хабарига кўра, йўл белгиларини, йўл устига тортиладиган чизиқлар ва йўл ҳаракатини тартибга солувчи бошқа элементлар учун бўёқлар ва термопластни ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этилади.

Йўл инфратузилмасини лойиҳалаштириш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги вазифалар Циньдао шаҳрининг Лойиҳалаш ва режалаштириш институти (Хитой Халқ Республикаси) билан ҳамкорликда ташкил этилади.

4811
0