• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 27 июля 2018

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” энг пунктуал авиакомпания деб топилди

Москва шаҳрининг “Домодедово” аэропорти ҳамкор авиакомпаниялар ўртасида ҳар ойлик якунлари асосида пунктуал авиаташувчини аниқлади.

3585
0
uzairways.com

Жорий йилнинг июнь ойи якунларига кўра, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси Москванинг “Домодедово” аэропортидан белгиланган жадвалдан кечикишсиз халқаро қатновларни амалга оширган “энг пунктуал авиакомпания” деб эътироф этилди.

Таъкидлаш жоизки, Миллий авиакомпания ҳозирги кунда ушбу аэропортга Ўзбекистон шаҳарларидан ҳафтасига 36 та мунтазам халқаро қатновларни, Тошкентдан 16 та авиақатновларни амалга ошириб келмоқда.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси кузги-қишки мавсумда пойтахтдан ҳафтасига 21 та қатновни амалга оширишни режалаштирган.

3585
0