• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 20 июля 2018

Ўзбекистонлик террорчи Туркиядан экстрадиция қилинди (Видео)

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Истамбулда яшаётган ва маълум вақт оралиғида қидирувда бўлган террорчини Ўзбекистонга олиб келишди.

4391
0
Ўзбекистон 24

ДХХ томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбири натижасида террорчилик гуруҳлари сафида фаол иштирок этган Зокир Раҳимов Ўзбекистонга олиб келингани айтилмоқда.

Зокир Раҳимов 1994 йилдан буён “Жиҳодчилар” террор ташкилотнинг аъзоси бўлгани айтилади. 1999 йилда Тожикистон ҳудудига ноқонуний тарзда ўтиб, “Туркистон ислом ҳаракати” сафига келиб қўшилган.

Зокир Раҳимов кейин террорчилар сафида Афғонистон ва Покистондаги ҳарбий ҳаракатларда ҳам қатнашгани айтилган. 2005 йилда эса у Эронга йўл олади. 2009 йилда эса Тожикистон фуқароси сифатида Туркияга кириб келган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, энди у қонун олдида жавоб беради.

4391
0