• 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 898 сум
    51.33
  • 13 336 сум
    95.45
  • 140 сум
    1.23
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Общество 17 июля 2018

Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов қамоққа олинди

Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Раҳмонбек Усмонов устидан жиноий иш очилгани ҳамда бир қатор айбловлар билан унга нисбатан тергов ҳаракатлари бошлангани хабар қилинмоқда.

2114
0
uzreport.news

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари сифатида ўз фаолиятини бошлаган Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Раҳмонбек Жаҳонгирович Усмонов эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Бу борада агентликдаги манба, бир неча кундан буён Раҳмонбек Усмоновнинг иш хонаси ёпиқ эканлиги, унинг ишга келмаётганини тасдиқлади.

Ҳозирда, расман тасдиқланмаган хабарларга кўра,Раҳмонбек Усмоновга нисбатан қурилиш учун ажратилган ер майдонларини ноқонуний сотиш, пора олиш (Жиноят кодексининг 210-моддаси), ер участкаларининг ажратилишида мансаб ваколатини суистеъмол қилиш (Жиноят кодексининг 205-моддаси) ҳамда қишқи захира учун ажратилган пиёзнинг “исроф” қилингани ҳолатлари юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

2114
0