• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 13 июля 2018

“Шимолий Фарғона” каналидан сим билан бўғиб ўлдирилган жасад топилди

Марҳумнинг қасддан ўлдирилгани, жиноятни яшириш мақсадида уни сим билан боғлаб, “Шимолий Фарғона” каналига ташлаб юборганликлари аниқланиб, қўлга олинган.

3738
0
Иллюстрация

“UzNews.uz”нинг ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ишончли манбасининг маълум қилишича, Наманган шаҳрида 2018 йил 8 июль куни “Обиҳаёт” МФЙ Темирйўл кўчасидан оқиб ўтувчи “Шимолий Фарғона” каналидан осиё миллатига мансуб, 40-45 ёшлардаги номаълум эркак кишининг қотиллик аломатлари билан жасади топилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни 27 июнь куни марҳум Х.Б.нинг жияни О.Т. ва Наманган шаҳрида яшовчи А.А.лар марҳумнинг уйига бориб, уни бўғиб, ҳушини йўқотганидан сўнг қасддан ўлдириб, жиноятини яшириш мақсадида уни сим билан боғлаб, “Шимолий Фарғона” каналига ташлаб юборганликлари аниқланиб, қўлга олинган.

Ушбу қотиллиқ юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

3738
0